O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi

Malaka oshirish markazi

gerb

   sitemap

 

 

Home  /  Tuzilma

Tuzilma

 Марказ тўғрисида

Давлат солиқ қўмитасининг Малака ошириш Маркази Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг замонавий таълим жараёни талабларига жавоб берадиган қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш комплекс тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августда “Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил топган.  

 Марказ:

давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат муассасаси шаклида ташкил этилган таянч ўқув-услубий ва илмий муассаса ҳисобланади;

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланган:

биринчидан, узоқ муддат асосида мураккаб ва ўзгарувчан муҳитда орттирилган билимларни тизимлаштириш ва амалий масалаларни ҳал этиш бўйича тизимли ёндашув кўникмаларини ишлаб чиқиш мақсадида қўшимча касб-ҳунар дастурларини шакллантириш;

иккинчидан, солиқ органларининг инновацион ривожланишини таъминлай оладиган давлат солиқ хизмати органлари кадрлар салоҳиятини ошириш ва такомиллаштириш;

учинчидан, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

тўртинчидан, илғор хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ходимлар малакасини ошириш борасида тажриба алмашиш йўли билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳамкорликда таълим дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ва стажировка ўташи таъминлаш,

бешинчидан, кўрсатадиган хизматлар бўйича белгиланган мақсадларга эришиш учун тингловчиларни ўқитиш, педагог ва бошқа тоифадаги ишчиларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

олтинчидан, бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини шартнома асосида ўқитиш ва малакасини ошириш;

еттинчидан, масофавий таълим ва тренинглар ўтказишнинг замонавий усулларини таълим жараёнига татбиқ этиш.

Марказда қуйидаги курслар ташкил этилган:

давомийлиги бир ойгача бўлган, касбий билимларини чуқур ўзлаштириш ва таҳлилий ишларни юритишни билиш, меъёрий ҳужжатлар яратилишида иштирок этиш, шунингдек, иш ташкил этиш ва бошқарув асосларини инновацион шакл ва усулларни ўзлаштиришга йўналтирилган давлат солиқ хизмати органларида раҳбар лавозимларга тайинлаш учун захирага олинган ходимлар малакасини ошириш;

давомийлиги уч ойгача бўлган, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги, шунингдек, иш юритишни ташкил этиш асосларини ўқитишга йўналтирилган давлат солиқ хизмати органларига янги ишга олинадиган шахсларни қайта тайёрлаш;

давомийлиги бир ойгача бўлган, илғор ахборот технологиялари ва масофавий ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаган холда малака ошириш дастурлари асосида қисқа муддатли, шу жумладан, ҳудудий филиалларда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимларини ўқитиш;

бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва молия соҳасида шартнома асосида ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш.

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат солиқ бошқармалари ҳузурида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан ташқари, Марказнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги ҳудудий филиаллари ташкил этилган.