O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi

Malaka oshirish markazi

gerb

   sitemap

 

 

Home  /  Tuzilma  /  Bo'limlar  /  Mehnat muhofazasi sho'basi

Mehnat muhofazasi sho'basi

 

Bo‘lim  boshlig‘i Yangiboev  Husniddin  Abdumajitovich
Qabul vaqti:   Har kuni
Telefon: (0 371)230-90-08  ichki: 106
Email: husniddin.78@mail.ru

Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ташкил топган кундан бошлаб унинг таркибий қисми сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

Марказ штат жадвалига мувофиқ  1 та шўъба бошлиғи ва 1 та биринчи даражали мутахассиси лавозимлари мавжуд.

Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбаси бошлиғи ҳамда биринчи даражали мутахассисининг лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбаси таркибига киради.

Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбаси ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг буйруқ, фармойишлари ҳамда шўъба Низомига асосан иш юритади.

Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбанинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Давлат солиқ қўмитасининг ҳар йиллик “ўтган йилда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳамда жорий йилга вазифалар тўғрисида”ги буйруғига асосан Малака ошириш марказининг йиллик “Малака ошириш марказида фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича ўтган йилда амалга оширилган тадбирлар ва жорий йилдаги вазифалар тўғрисида”ги буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш;

турли фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганида Малака ошириш марказида хабар бериш тизимини ишлаб чиқиш ва уларни доимий ишчи ҳолатида бўлишини назорат қилиш;

белгиланган тартибда Малака ошириш марказида меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси тузилмаларини, шунингдек, қутқарув тузилмаларини ташкил этиш бўйича тегишли ички идоравий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

турли фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганида Малака ошириш марказида мавжуд локаль ички каналлар орқали хабар бериш тизимини ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

 

Меҳнат муҳофазаси ва фуқаро мудофааси шўъбаси ходимлари таркиби

 

 

Масъул ходимларнинг Ф.И.Ш

 

Маълумоти

 

Эгаллаб турган лавозими

Марказга иш бошлаган даври

1.

Янгибоев Хусниддин

Олий

Шўъба бошлиғи

2018 йил

2.

Атамуродов Бекзод

Олий

1-даражали мутахассис

2018 йил