O'zbekiston Respublikasi

Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi

Malaka oshirish markazi

gerb

   sitemap

 

 

Home  /  Ilmiy faoliyat  /  Grantlar va loyihalardagi faoliyat

Профессор-ўкитувчиларнинг грантлар ва лойихалардаги фаолияти

        Академия профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2015/2017 йилларга  мўлжалланган А-2-125-рақамли “Ўзбекистонда Давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда, ҳудудлар солиқ салоҳиятини ошириш” ҳамда 2015/2017йилларга  мўлжалланган А-2-058-рақамли “Бюджет-солиқ сиёсати ижросини таъминлашда солиқ маъмурчилигининг роли” мавзуларидаги лойиҳа ютиб олинган. 2016 йилда Давлат илмий–техника дастурлари доирасида умумий ҳажми 47 073,0минг сўм бўлган умумий амалий грант маблағлари ўзлаштирилган бўлиб, шулардан 85 фоизи илмий-тадқиқот фолиятини молиялаштиришга йўналтирилган.

        2016 йилда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси грантлари ҳисобидан 47 073,0 минг. сўм маблағ ажратилган бўлиб, 1 нафар профессор-ўқитувчига 1334,5 минг сўм маблағ тўғри келган.

   Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси расмий web сайтида (www.uzscience.uz) берилган эълонга асосан, 2017-2018 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар ИТД-2 илмий–техника дастурига мувофиқ, “Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш масалалари” мавзусида грант лойихаси (ID:C20160915213142; ПЗ-2016-0915215643) рўйхатдан ўтказилди.

      Бугунги кунда академиянинг 2015 йил 23 мартдаги 110-сонли буйруғи асосида Э.Ф.Гадоев раҳбарлигида 2015/2017 йилларга мўлжалланган А-2-125- рақамли “Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари барқарорлигини таъминлашда ҳудудлар солиқ салоҳиятини ошириш” мавзусида грант лойиҳаси 3 босқичда бажарилмоқда. Лойиҳа дастури тасдиқланган ва ҳисобот даврида белгиланган вазифалар ижроси таъминланган. (3 жадвалда чоп этилган мақолалар рўйхати)

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг                     2015-2017 йилларга мўлжалланган А-2-058 рақамли «Бюджет-солиқ сиёсати ижросини таъминлашда солиқ маъмурчилиги ролини ошириш» мавзусидаги грант лойиҳаси бўйича амалга оширилган. (4 жадвалда чоп этилган мақолалар рўйхати)

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва республика миқёсидаги ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га  мувофиқ 2017 йил 19 май куни Солиқ академиясида «Солиққа тортишнинг замонавий метод ва механизмларини жорий этиш, бу борада бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиш» мавзусида Республика илмий – амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Бу борада академиянинг илмий-амалий конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича 2017 йил 21 февралдаги 73-сонли буйруғи ҳамда конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги томонидан эълон қилинган 2018-2020 йилларга мўлжалланган илмий-техник тадқиқот лойиҳалари танловига Солиқ академияси ректори и.ф.н., доц. Э.Гадоев, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доценти и.ф.н. Ж.Ўрмонов, Навоий давлат кончилик институти доценти и.ф.н. Н.Ашурова ва “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири и.ф.д. Н.Кузиева раҳбарлигидаги “Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш масалалари” мавзусидаги амалий тадқиқоти лойиҳаси тақдим этилди (ПЗ-20170930287).